Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган семинарда асосий эътибор нимага қаратилди?
278
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда коррупцияга ва унинг салбий жиҳатлари, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар хусусида ўқув семинари ташкил этилди. Унда бошқармада фаолият олиб бораётган ходимлар иштирок этишди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ўтказилган семинарда асосий эътибор нимага қаратилди?

Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган ўта салбий иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига ва ҳаёт сифатини ёмонлаштиришга олиб келади. Тадбирда сўз олганлар ушбу жиҳатларга алоҳида тўхталиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган Қонун ва қарорларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида бу каби ноқонуний ишлар асло содир этилмаслиги лозимлиги, акс ҳолда кескин чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шу ўринда айтиш ўринлики, жамият ривожига ғов бўлаётган иллат бу шубҳасиз – коррупциядир. Бундай хатарга қарши курашиш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар, профилактика ишлари жамият тараққиётида ўз самарасини беради.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг