Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Соҳибқирон Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
173
Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллигига ҳисса қўшган буюк аждодларимизга муносиб ворис этиб тарбиялаш энг долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Божхона институтида “Соҳибқирон Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Ҳурматли юртбошимиз таъкидлаганларидек “Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди”. Дарҳақиқат, давлатни идора этишда адолат асосий ўринга чиқиши халқ ҳокимияти ва халқ манфаатларининг олий даражага кўтарилишидан далолат беради.  

Бугун Соҳибқирон Амир Темурни англаш, у зотнинг ўгитлари асосида муносиб авлодни тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Божхона институти шахсий таркиби ва курсантлари учун “Соҳибқирон Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда тарих фанлари доктори, Турон Фанлар академиясининг академиги ва президенти Ҳайдарбек Назирбекович Бобобеков, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техник институти профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Халимбой Бобоев иштирок этишди. Тадбирда Соҳибқирон Амир Темур ҳарбий юришлари, ҳаёти ва фаолияти, у зот ҳақида яратилган асарлар ва унинг моҳияти ҳақида тадбир иштирокчиларига тарихий асосланган манбалар асосида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг