Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур мард ва ватанпарвар қаҳрамондир
359
Жиззах вилоят божхона бошқармасида буюк давлат арбоби, саркарда, адолат учун толмас курашчи, шу билан бирга илм-фан ва маданият раҳнамоси Амир Темур таваллудининг 683 йиллига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма ходимлари ҳамда Жиззах вилоят Ёзувчилар уюшмаси ва Маънавият-тарғибот марказидан шоир ва ёзувчилар, тарихчилар иштирок этиб, буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида йиғилганларга керакли маълумотларни беришди.
Амир Темур мард ва ватанпарвар қаҳрамондир

Соҳибқирон Амир Темур деганда, мард, жасур, ватанпарвар қаҳрамон кўз олдимизда гавдаланади. У нафақат саркарда, балки одил подшоҳ, ўз даврида маданият ва маърифат ривожига ҳисса қўшган буюк шахс ҳисобланади. Айниқса, у зотнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини ўрганиш, ундан ибрат олиш ҳар бир ҳарбийнинг бурчидир. Тадбирда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида буюук аждодимизнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли мавзусига бағишлаб ходимлар ўртасида ўзаро баҳс-мунозара тарзида савол-жавоб ташкил этилди. Унда фаол иштирок этган ходимларга эса Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар совға қилинди.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг