Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур – халқимизга маънавий куч бағишлайдиган улуғ сиймо
541
Соҳибқирон таваллуд топган кун мамлакатимизда ҳар йили кўтаринки руҳда кенг нишонланади. Бу йил ҳам улуғ саркарда таваллудининг 683 йиллиги тадбирлари катта хурсандчилик билан ўтказилмоқда.
Амир Темур – халқимизга маънавий куч бағишлайдиган  улуғ сиймо

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Урганч аэропорти” чегара божхона постида ўтказилган тадбир ушбу санага бағишланди.

Урганч шаҳридаги 1 ва 5-сон ўрта мактаб директорлари, ҳарбий тайёргарлик ва тарих фани ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган муҳим воқеалар, ҳарбий санъати ва ҳарбий юришлари ҳақидаги маълумотлар берилди.

Тарихга назар соладиган бўлсак, Амир Темурнинг ҳар бир ҳарбий юришига туртки бўларлик сабаб бор бўлган. Бу сабаблар — ўз давлатининг чегараларини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимоялаш, карвон йўлларини турли йўлтўсарлардан тозалаш, хиёнатчи, сотқин, алдамчиларни жазолаш, адолат устувор бўлган салтанат бунёд этиш кабилардан иборат бўлганлигини тарихий манбалардан билиб олиш мумкин.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг