Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз!
367
Соҳибқирон Амир Темурнинг миллий маънавиятимиз, халқимиз ва айниқса ёш авлоднинг буюк аждодларимиз бой меросига бўлган аҳамияти чексиздир. Ушбу жиҳатлар юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Буюк Соҳибқирон таваллуд топган кунининг 683 йиллигига бағишланган тадбирларда ўз аксини янада ёрқин намойиш этмоқда.
Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз!

Амир Темур таваллуд топган кунни юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг нишонлаш эзгу анъанага айлангани бежиз эмас.

Амир Темур нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор эканлиги кўришимиз мумкин.

Ўрта Осиё халқларининг маънавий тараққиётида Темурнинг диний ва дунёвий билимларга эътибор бериши катта аҳамиятга эга бўлган. Соҳибқирон доимо илм аҳли ва уламо билан суҳбатда бўлиб, қалби тоза кишиларга талпинган. Темур давридаги илм-фан, меъморчилик, санъат соҳалари ўз даврига нисбатан ўта даражада ривожланиб, юксак маънавий бойлик даражасига кўтарилган. Шу даврнинг нодир қўлёзмалари тарихнинг мўъжизасига айланиб қолган.

Куни кеча, Хоразм вилояти божхона бошқармасида ҳам мазкур санага бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда  ёш божхоначи ходимлар ўртасида Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз!”мавзусида иншо танлови ўтказилди.

Танловда бўлим, гуруҳ ва чегара ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида хизмат қилаётган 8 нафар ходим иштирок этишди. Танлов иштирокчиларига қайд этилган мавзу бўйича танлов шартлари тушунтирилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди.

Танлов иштирокчилари ёзган иншолар орфографик ва грамматик хатолари, услубий жиҳатдан тўғрилиги, мавзу ва ғоянинг тўлиқ очиб берилганлиги ҳамда таъсирчанлик мезонлари асосида аниқланиб, танловда “Шовот” чегара божхона пости инспектори Ирода Маткаримова ғолиб деб топилди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бугун, “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган иншолар танловининг  вилоят босқичида “Шовот” чегара божхона пости инспектори Ирода Маткаримова фахрли III-ўринни эгаллади.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан тадбир иштирокчилари қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқ билан муносиб тақдирланди.

9.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг