Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомобиль дисклари “қизил” йўлакдан ўтолмади
388
Бугунги кунда барча соҳалар сингари божхона органларида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, божхона маъмурчилиги соддалаштирилмоқда.
Автомобиль дисклари “қизил” йўлакдан ўтолмади

Хабарингиз борки, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб божхона расмийлаштирувида тўрт йўлакли тизим жорий этилди. Содда қилиб айтганда мазкур тизимнинг қулайлиги шундаки, ҳалол тадбиркорларнинг ортиқча вақт сарфлашлари олди олиниб, божхона назорати самарадорлигини оширишга хизмат қила бошлади. Табиийки, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга уринган сохта тадбиркорлар эса “қизил” йўлакда қизариб қолишлари аниқ.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган” ТИФ божхона постига хорижий давлатдан фуқаро А.Ш. номига жўнатилган товарлар “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали “қизил” йўлакка йўналтирилди. Натижада, божхона ходимлари товарларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган қиймати 19 миллион сўмлик 61 дона автомобиль дисклари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг