Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оила – жамиятнинг энг муҳим бўғини
517
Ходимлар ўртасида ҳар хил салбий ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш, коррупция ва тамагирликка қарши курашишда кенг жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари иштирокида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди.
Оила – жамиятнинг энг муҳим бўғини

Ҳозирги кунда божхона соҳасида ходимларга кенг имкониятлар, етарли шароитлар яратилиб, бу соҳа ривожида ўз самарасини бермоқда. Эндиликда ҳар бир ходимдан фақат фидойилик, меҳнатсеварлик, касбга бўлган ҳурмат талаб этилади. Бунда эса нафақат бошқарма раҳбарияти, балки ходимларнинг ота-оналари, яқинларидан ҳам ҳушёрлик, фарзандига янада эътиборлироқ бўлиши талаб этилади. Учрашувда сўз олган бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамов бу борада алоҳида тўхталиб, керакли тавсияларни берди.

Тадбир давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Масейтов ҳам сўзга чиқиб, ўз маърузаси билан йиғилганлар эътиборини тортди. Ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишлар замирида энг аввало инсон ва унинг манфаатлари ётишини,  ҳар бир ютуқ ва муваффақиятлар бевосита ҳалоллик, фидоийлик ортидан келиши, шу боис ҳар бир ходим ўз касбини севиб, садоқат билан фаолият олиб бориши лозимлиги таъкидланди.

Тадбир якунида, соҳа ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ҳалол, ташаббускор, меҳнаткаш ходимларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбариятининг ташаккурномалари топширилди.                                                           

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг