Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга карши кураш – бугуннинг талаби
659
Коррупция борасида сўз борар экан, ҳар гал унинг глобал муаммо эканлиги таъкидланади.
Коррупцияга карши кураш – бугуннинг талаби

Дарҳақиқат, ушбу иллатга қарши бутун дунёда олиб борилаётган кескин курашга қарамай ҳали ҳамон унинг кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Шу мақсадда, аҳоли ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугуннинг долзарб талабидир.

Яқинда ҳам Бухоро вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида коррупция ҳолатига йўл қўймаслик ва унинг олдини олишга қаратилган, давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбир “Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага суришига сабаб бўлувчи салбий иллат” деб номланган бўлиб,  мавзуси доирасида  ходимларга Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси масъуллари томонидан маърузалар қилинди.

Давра суҳбати давомида, коррупция иллати нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий ғов бўлиши, балки  келажак мақсадларимизга эришишга ҳам бевосита таҳдид солиши мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Шунингдек,  мамлакатимизда бу борада давлат сиёсати даражасида аҳамият қаратилиб, амалга оширилаётган ишлар таъкидлаб ўтилди. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, республикамизда Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳамкорлигида қабул қилинган “EKOSOS”нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, “Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси” каби қатор ҳуқуқий-норматив хужжатлардаги талаб ва тартибларнинг амалиётга кенг жорий этилиши натижаси, коррупция иллати секин-асталик билан камайиб бормоқда.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”да ҳам коррупция жиноятига қўл урмасликка қаратилган бир қанча тартиблар киритилган бўлиб, уларни ҳамиша божхоначилар ёдда сақлашлари талаб этилади.

Шу куни бўлиб ўтган тадбирда ҳам нафақат маърузалар қилинди, шу билан биргаликда, мавзу юзасидан ходимларнинг ҳам фикрлари тингланди.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг