Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳинд сармоядорлари билан музокаралар ўтказилди
680
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бу борадаги қонунчилик базасини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса иқтисодиётимизнинг жадал ривожланишига эришган ҳолда халқимиз ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.
Ҳинд сармоядорлари билан музокаралар ўтказилди

Аслида, оқилона, пухта ўйланган, чуқур таҳлилларга асосланган инвестиция фаолияти инвесторга қўшимча молиявий даромад келтириши билан бирга ўша ҳудудда янги соҳаларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш имконини беради. Бу эса янги иш ўринларини яратиш, давлат бюджетига солиқ ва бошқа тўловларни ундириш, экспорт фаолиятини йўлга қўйиш ва пировардида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаб, мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига қулай муҳит яратиш демакдир.

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўз навбатида мамлакатимизда инвестициянинг аҳамиятини янада ошириш, бу билан жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилиб келишмоқда.

Жумладан, инвесторларга қулайлик яратиш ва уларнинг мамлакатимизда бошлаётган бизнесларида пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимиятида Ҳиндистонлик сармоядорлар делегацияси иштирокида очиқ мулоқот тарзида тадбир ташкил қилинди. Улар билан самарали музокара ўтказиш учун тадбирга вилоят божхона ва солиқ бошқармалари раҳбарлари, шунингдек, тегишлилиги бўйича давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида сўз олган вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Эркинжон Райхонов дастлаб Юртбошимиз томонидан инвесторлар учун божхона соҳасида қабул қилинаётган Фармон ва Қарорларининг мазмун моҳиятини делегация аъзоларига тушунтирди ва тизимда олиб борилган ислоҳотлар ҳақида тақдимотлар намойиш этилди. Яратилаётган ишбилармонлик муҳити ва бюрократик тўсиқларга қарши олиб борилаётган кураш тўғрисида маълумотлар берилиб, божхона тизимида инсон омилисиз автоматлаштирилган тизимлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ташкил қилинаётган Ўзбекистон ва Ҳиндистон эркин фармацевтика зонаси ва бунда божхона ва солиқ бошқармалари томонидан қўлланиладиган имтиёзлар тўғрисида делегация  аъзолари билан музокаралар ўтказилди. Жумладан, мазкур йўналишда 2018 йилда 11 та лойиҳа ишга туширилган бўлса, жорий йилда қўшимча 12 тасининг фаолият бошлаши ҳисобига Андижон вилоятида соҳадаги корхоналар сони 23 тага етиши тўғрисида делегация аъзоларига батафсил маълумот берилди.

Ҳинд сармоядорлари музокара давомида мамлакатимизда ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва экспорт хажмини ошириш борасида хамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар. Бундан икки томон ҳам бирдек фойда кўришини, Ўзбекистонда инвесторларга яратилаётган имоният ва қулайликлардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир якунига қадар расмий учрашув доирасида бошланган мазкур тадбир самимий музокара кўринишида давом этди. Ҳинд ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлаётганларидан хурсандликларини, ва бу давомли бўлиши ниятида эканликларини эътироф этишди.

10.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг