Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - иқтисодиёт ривожига тўсиқдир
269
Коррупция – бу давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф бўлиб, бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш давлат иқтисодиётининг янада ривожланиши учун асосий омил ҳисобланади.
Коррупция - иқтисодиёт ривожига тўсиқдир

“Қўнғирот” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик субъектлари ва божхона расмийлаштируви мутахассислари иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва божхона соҳасига оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида кенгроқ тушунчалар бериш мақсадида ташкил этилди. Унда коррупция иллатининг салбий оқибатлари ҳамда амалдаги қонунчилигимизда мазкур жиноятга белгиланган жавобгарлик тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда, бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қанча қулайликлар ва имкониятлар яратилиб, ушбу имкониятлардан тадбиркорлар тўғри ва самарали фойдаланиши зарурлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 6 мартдаги “Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 2868-1-сонли қарори асосида божхона қийматини аниқлаш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар юзасидан тадбиркорлар ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ўзларини қизиқтирган саволларига  жавоб олдилар.

Учрашув сўнгида йиғилиш иштирокчиларига келгусида ўзларини қизиқтирган муаммо ва саволлар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат этишлари мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтилди.

11.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг