Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Хизмат итлари-2019” Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди
665
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори талабларига асосан, Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида Ўзбекистон кинология федерацияси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобидаги турли зотдаги хизмат итлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси идоралараро “Хизмат итлари-2019” Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.
“Хизмат итлари-2019” Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди

Мазкур кўргазмада, немис овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, “малинуа” ва “лабрадор” зотига мансуб хизмат итлари экстерьери ва зотдорлик даражаси бўйича ҳалқаро экспертлар томонидан холисона баҳоланди.

Хусусан, немис овчаркаси зотли хизмат итлари ўртасида ДХХ “Бургут” бригадасига тегишли “Шумахер” лақабли хизмат ити 1-ўринни, ИИВга тегишли “Вайда” лақабли хизмат ити 2-ўринни;  

Шарқий Европа овчаркаси зотли хизмат итлари ўртасида ДБҚ Миллий кинология марказига тегишли “Тина” лақабли хизмат ити 1-ўринни (А.Исабаев),  “Гера” лақабли хизмат ити 2-ўринни (И.Сайфитдинов);  

Малинуа зотли хизмат итлари ўртасида ДХХ чегара қўшинларига тегишли “Этуш” лақабли хизмат ити 1-ўринни ва “Гая” лақабли хизмат ити 2-ўринни;  

Лабрадор зотли хизмат итлари ўртасида ДБҚ Миллий кинология марказига тегишли “Жесси” лақабли хизмат ити 1-ўринни (Ш.Ғиёсов), ИИВга тегишли “Рем” лақабли хизмат ити 2-ўринни эгаллашди.

Шу билан бирга, турли зотдаги хизмат итлари ўртасида “энг яхши ит” номинацияси бўйича ўтказилган танловда, ДХХ “Бургут” бригадасига тегишли “Шумахер” лақабли хизмат ити 1-ўрин, ДБҚ Миллий кинология марказига тегишли “Тина” лақабли хизмат ити 2-ўрин (А.Исабаев) ва ДБҚ Миллий кинология марказига тегишли “Жесси” лақабли хизмат ити (Ш.Ғиёсов) фахрли 3-ўрин билан тақдирланди.

12.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг