Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир!
319
Ҳар бир ўтказилаётган сайёр қабул давомида ҳудудларда яшовчи аҳолининг турли мурожаатлари шу жойнинг ўзида ўрганилиб жойида ҳал этилади. Бу эса халқимизнинг яшаш шароитларини янада яхшилашда, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда ҳамда келгусидаги чора -тадбирларни режалаштириб олишга асос бўлади.
Инсонларнинг дарду ташвишларини  ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир!

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир!” мавзуида сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги, мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамда вилоятдаги ҳуқуқ тартибот органлари қаторида божхона бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этиб фуқаролардан мурожаатларни қабул қилдилар.

 Сайёр қабулда бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев фуқароларга божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тадбиркорларга ва экспортёрларга яратилаётган қулайликлар тўғрисида айтиб ўтди. 

Шўрчи туманида яшовчи фуқаро Ш.Қаршиев томонидан Тожикистон Республикасидаги қариндошларини кўргани борганда ўзи билан олиб келиши мумкин бўлган товарларнинг миқдори ва меъёри хусусида берган саволига, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги  “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни божсиз олиб кириш меъёрлари тўғрисида” ПҚ-3512-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темирйўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр ва тартиблар  ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Шўрчи туманидан яна бир фуқаро А.Шодиев чет давлатдан импорт божхона режимига “тошни майдалаш ускунаси”ни олиб келиш тартиби бўйича тушунтириш беришини сўраганда, бунга жавобан бошқарма бошлиғи Т.Саидов Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2013 йил 20 март куни рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 2436-сонли йўриқномаси асосида четдан олиб келинадиган “тошни майдалаш ускунаси” импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинганлигини  маълум қилди.

Бундан ташқари, сайёр қабулда билдирилган  кўплаб экспорт-импорт жараёнлари бўйича саволларга ҳам шу ернинг ўзида батафсил жавоб берилди. Фуқароларга, божхона соҳасига оид бирор таклиф ва мулоҳазалар юзага келган тақдирда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонлари орқали мурожаат этишлари мумкинлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

12.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг