Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муносиб номзодларни танлаш – долзарб масала!
854
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида божхона органлари хизматига кириш истагида бўлган интеллектуал салоҳиятли номзодлар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
Муносиб номзодларни танлаш – долзарб масала!

Тадбир аввалида ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил ахборотлар берилди.

Унга кўра эндиликда ёши 30 дан ошмаган, олий маълумотли, жисмонан соғлом, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, жаҳон географиясини биладиган, дунёдаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлардан бохабар, характер жиҳатдан босиқ, юксак ахлоқ, одоб ва муомала маданиятига эга, ҳарбий хизматни ўтаган республиканинг ҳар қандай чегара ҳудудларида хизматни давом эттириш шартига тайёр, божхона ходими деган номга доғ туширмайдиган, хизматни виждонан ва ҳалол олиб борадиган ёшлар қабул қилинади.

Бундан ташқари, яқинда киритилган ўзгаришларга кўра эндиликда йигитлар учун бўй 165 смдан, қиз болалар учун эса 160 см.дан паст бўлмаслиги лозим. Номзодлар дунёқараши, эгаллаган мутахассислиги бўйича билим савиясини баҳолаш бўйича коллегиал суҳбат, диктант, жисмоний тайёргарлик бўйича синов, ҳарбий-тиббий кўрик танлов босқичларидан ўтказилади.

2018 йил давомида бошқармада 39 номзод ушбу танловлардан муносиб ўтиб, божхона органларига қабул қилинган.

Учрашув давомида номзодлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга масъул ходимлар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Божхона соҳасида хизмат қилиш истагида бўлган ёшлар Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Кадрлар бўлимига ҳар куни соат 09:00дан 18:00 га қадар бевосита келиб ёки (0376) 225-31-08 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Акмал Қурбонов,

божхона хизмати капитани

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг