Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови
316
Жиззах вилоятининг божхона бошқармаси чегара божхона пости ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари харбийлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови” мавзусида семинар ўтказилди. Зомин туманида ташкил этилган тадбирда божхона ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати масъул вакиллари ва ҳарбийлар иштирок этишди.
Коррупцияга қарши курашиш – жамият ва давлат хавфсизлигининг гарови

Унда сўзга чиққанлар коррупциянинг демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиши, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши, ҳаёт сифатини ёмонлаштириши ва миллий хавфсизликка таҳдид солиши ҳақида фикр юритиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида мустаҳкам ҳуқуқий база ва аниқ тизим шаклланганлигини таъкидлаб ўтишди.

            Тадбир давомида Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлиги гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Хусусан, божхона   ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, бу иллатга қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш борасида фикр мулоҳазаларини билдирди.

Учрашув якунида иштирокчилар томонидан коррупция жиноятларининг олдини олиш, унга қарши курашиш соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилиниб, мавзу юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

15.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг