Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларини тўлашдан қочиш наф бермади
359
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари божхона тўловларидан қочишга уриниш каби бир неча қоидабузарлик ҳолатларини ўз вақтида фош этишди.
Божхона тўловларини тўлашдан қочиш наф бермади

Жумладан, пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамият номига  хориждан келтирилган юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, юклар орасида  божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 6 миллион сўмлик 150 дона аёллар сумкалари яширилгани  маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир масъулияти чекланган жамият номига хориждан келтирилган юклар текширилганда  божхона юк декларациясида ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган 7800 дона жомадон қисмлари борлиги аниқланди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати 52 миллион сўмни ташкил этди.

Шунингдек, мамлакатимиздаги корхона номига келтирилган “Сув насослари” товари божхона назоратидан ўтказилганда тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 61 миллион сўмлик 800 дона электр моторлари учун уч фазали автоматлар, бошқарув қутиси ҳамда альюмин профиллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

15.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг