Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
105
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда вилоятнинг Кармана тумани Йўл патрул хизмати масканида тезкор тадбир ўтказишди.
Рангли металларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида рангли металларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ бўлган навбатдаги ҳолатга чек қўйилди. Яъни, “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.К бошқарувида бўлган  “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз, умумий қиймати 4,5 миллион сўмлик, жами 2915 кг “қўрғошин” (аввал фойдаланишда бўлган  аккумуляторлар) рангли металл парчаларини борлиги аниқланди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарори билан жисмоний шахслар тасдиқланган рўйхат бўйича рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамияти ва унинг таркибий тузилмаларининг махсус қабул пунктларига топширишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

15.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг