Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Деновда сайёр учрашув
1682
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорларни экспорт фаолиятига кенг жалб этиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиб бориш, 2018 йилда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлик субъектларига қонунчиликдаги янгиликларни етказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида Денов туманидаги “Сурхон сифат текстил” МЧЖ ва “Шашмохкашоб” агросаноат корхоналарида навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди.
Деновда сайёр учрашув

Учрашув давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Набиев томонидан тадбиркорларга 2018 йил 29  июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3818-сонли қарори билан киритилган ўзгаришлар, яъни  2018 йил 1 сентябрдан бошлаб чегара божхона постларида божхона органлари томонидан божхона назорати ўтказилганда ветеринар, фитосанитар, экологик ва санитар-эпидемиологик назорат ҳам амалга оширилишини, импорт режимига божхона расмийлаштируви учун товарларни давлат тилида мажбурий маркировка қилиш талаб этилмаслигини, божхона омбори режимида олти ойдан кўп бўлган товарларнинг божхона расмийлаштирувида имтиёзлар қўлланилмаслигини тушунтириб ўтди.

Бундан ташқари экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ёки тадбиркорлик соҳасида юзага келадиган муаммолар, турли хил тўсиқлар юзага келганда, муаммоларни бевосита биргаликда ижобий ечимини топишда доимий амалий ёрдам берилиши таъкидланди.

Ушбу мақсадда вилоят божхонасида туну кун ишлайдиган ишонч телефони (8-376) 225-26-05 рақамлари айтиб ўтилиб, ушбу ҳудудда фаолият юритувчи Денов ТИФ божхона пости ходимлари томонидан экспорт-импорт операциялари тез фурсатда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди.

Улуғбек Санақулов,

божхона хизмати катта лейтенанти

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг