Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Журналистлар учун медиа-тур: “Сергели” ТИФ божхона постининг янги биноси таништирилди
674
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда журналистлар учун пойтахтимиздаги “Сергели” ва “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постларига медиа тур уюштирилди.
Журналистлар учун медиа-тур: “Сергели” ТИФ божхона постининг янги биноси таништирилди

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Давлат дастурларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналистлар ҳамда давлат ҳокимияти органларининг манфаатли ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасида Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда журналистлар учун пойтахтимиздаги “Сергели” ва “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) божхона постларига медиа тур уюштирилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган даври босма ва онлайн нашрларининг бош муҳаррирлари, блогерлар ҳамда марказий таҳририятларда фаолият олиб бораётган фаол журналистлар иштирок этди.

Медиа турнинг дастлабки манзили – Сергели туманидаги “Сергели” ТИФ божхона пости бўлди.  Бундан бир неча кун муқаддам мазкур пост “UzTex Tashkent” масъулияти чекланган жамият қўшма корхонаси ҳудудидаги янги бинода ўз фаолиятини бошлади.

Медиа турда журналистларга бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтиришни рағбатлантириш, божхона расмийлаштируви жараёнини соддалаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, божхона назоратининг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш борасида божхона органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414 сон ҳамда 2018 йил 24 ноябрдаги “Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5582 сон Фармонлари давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштиришни янги, янада муҳим босқичга олиб чиқмоқда.

Мазкур Фармонлар ижроси юзасидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига  қулай шарт-шароит яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда сансалорликка барҳам бериш, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган расмийлаштирув жараёнини амалиётга жорий қилиш, хусусан худудларда “ягона дарча” тамойили асосида божхона, банк, логистик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматлар кўрсатадиган логистика марказларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Сергели” ТИФ божхона постида ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун жорий қилинган шарт-шароитларни айни шу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалий натижаси бўлди дейиш мумкин.

Илгари шаҳарнинг чекка ҳудудида жойлашган пост энди марказга кўчди. Бу  ерда  божхона пости ходимлари томонидан темир йўл ва юк автотранспортда экспортга чиқиб кетаётган ҳамда кириб келаётган товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга оширилади.

Маъмурий бинода нафақат божхона пости, балки тадбиркорлар бепул асосда божхона юк декларацияларини тўлдиришга хизмат қиладиган - “фронт-офис”лар ҳамда турли сертификатлаштириш органлари фаолият юритиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Медиа тур давомида журналистларга божхона органлари фаолиятига 2018 йилнинг 1 декабридан жорий қилинган ҳамда 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб, тўлақонли равишда фаолият юритаётган “Хавфни бошқариш тизими” ҳақида ҳам батафсил ахборотлар берилди.

Мазкур тизим асосида товар-транспорт воситаларининг  божхона назорати ва расмийлаштируви махсус йўлаклар – “сариқ”, “қизил”, “яшил” ҳамда “кўк” йўлаклар орқали амалга оширилмоқда.

Тизимнинг тўлақонли ишга туширилиши натижасида “ялпи” божхона назоратини ўтказишдан воз кечган ҳолда, хавф профиллари ёки тасодифий танлов асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати юқоридаги йўлаклардан бирига йўналтирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Бу эса ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун маъмурий тўсиқларни камайтиришга, божхона назорати хажмининг камайишига, сифатининг ошишига, ҳалол ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Айни шу ҳудудда умумий майдони 12,3 минг м2.га тенг, тўлиқ инфратузилмага эга божхона омборлари ҳам мавжуд бўлиб, омборлар божхона назорати талабларига жавоб берувчи кузатув камералари билан жиҳозланди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

17.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг