Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонга қадар
352
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида жорий йил бошида бўлиб ўтган меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига кетаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида самарали тушунтириш ишларини ташкил қилишга доир мажлиси баёни талаблари асосида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Йўловчилар ўртасида ҳуқуқий тарғибот: вокзалдан вагонга қадар

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясидан келиб чиқиб, апрель ойи давлат божхона хизмати органларида “Ҳуқуқий тарғибот ойлиги” деб эълон қилинган. Ойлик доирасида эса ахолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар замонавий ва халқчил усулларни қўллаган ҳолда манзилли ва предметли тарзда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Марказий темир йул вокзалида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирини ҳам аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишда принципиал янгича ёндашув бўлди дейиш мумкин.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда бир гуруҳ божхона ходимлари халқаро рейсларда хорижга отланаётган йуловчилар билан яккама якка суҳбатлашиб, уларнинг сафар мақсади, кўзлаган манзилларида ишлаш ва яшаш шароитларининг нечоғлик кафолатланганлиги хамда божхона қонунчилигидан хабардорлик даражаси бўйича тушунтиришлар беришди.

 “Тошкент-Москва” рейси бўйича йўловчиларнинг вагонларга чиқиши эълон қилингач, ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари вокзалдан бевосита вагонларга кўчди.

Тадбир доирасида йўловчиларга коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, миграция, жисмоний шахслар учун божхона қоидалари, хусусан божхона чегаралари орқали олиб ўтиш таъқиқланган товарлар, нақд хорижий ва миллий валютани олиб ўтиш тартиби, жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб ўтишнинг меъёрлари акс эттирилган турли буклет ва флаерлар ҳам тарқатилди.

Таъкидлаш жоизки, Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси меҳнат мигрантларига турли ижтимоий- ҳуқуқий масалалар, хусусан, бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатлари бўйича ҳуқуқий ахборотлар олишда тизимли ёрдам кўрсатиш, ташқи меҳнат мигрантларини миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормалари билан таништиришни ҳам ўзида қамраб олган.

Давлат божхона хизмати органлари томонидан фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликдаги бу каби манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Ҳусан Тангриев,

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати бош инспектори

18.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг