Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб мутолаа қилиш ҳуқуқбузарликлар олдини олади
691
Хабарингиз бор, айни кунларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан китобхонликка берилаётган эътибор янгича мазмун-моҳият касб этмоқда.
Китоб мутолаа қилиш ҳуқуқбузарликлар олдини олади

Ушбу эзгу ташаббусни илгари сурган ҳолда Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Хусусан, “Поп” чегара божхона постиниг ёш ходимлари ёшлар ўртасида китоб мутолаасини тарғиб қилиш мақсадида вилоятнинг Норин туманидаги 12-умумтаълим мактаб ўқувчилари биланучрашув ўтказишди.Тадбир доирасида турли ёзувчиларнинг ҳаёти ва ижоди, бадиий асарлар қаҳрамонлари ҳақида бўлиб ўтган савол-жавобларда зукко ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Учрашувда божхона ходимлари ўқувчиларга юртимизда ёшларга бўлган эътибор ва уларга яратилаётган имкониятлар билан бирга ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтишди. Инсоннинг маънавий дунёсини бойитиш, билим даражасини ошириш орқали ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мумкинлигига алоҳида таъкидланди.

Тадбир сўнгида божхона ходимлари ўқувчиларга турли мавзулардаги бадиий китобларни совға қилишди.

 

19.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг