Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китоб – энг яхши совға
689
Китоб инсоннинг тафаккурини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, маънан камол топиб, ақлан етук бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Китобга ошно бўлган инсон билан китоб ўқимйдиган инсон орасида яққол фарқ намоён бўлади.
Китоб – энг яхши совға

Ҳозирги глобаллашув асрида интернет орқали саноқли сониялар ичида керакли маълумотга эга бўлиш мумкин. Аммо барибр интернет китоб ўрнини боса олмайди. Электрон ўқув инсонга фақатгина қуруқ маълумот бериш билангина чекланади, Китобни ушлаганда, уни саҳифалай бошлаганда ундаги воқеалар шиддат билан ривожланганда эса кишини ўзгача ҳаяжон босади. Китобда ҳар бир киши ўзи учун ахлоқий покликни, ақлий камолотни топади. Шунинг учун ҳам китоб-энг яхши совға.

Бугунги кунда мамлакатимизда ўзига хос акцияга айланиб улгурган таълим муассасаларига китоб ҳадя қилишдек эзгу иш Навоий вилоятида ҳам кўтаринки руҳда олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят бошхона бошқармаси ходимлари томонидан мактабгача таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйларига китоблар улашиб келинмоқда.

Албатта, бу каби эзгу ният остида амалга оширилаётган ишлар миллатимиз келажаги бўлган ёшларимизнинг маънавий оламини янада  юксалтириб, дунёқарашлари кенгайишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

20.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг