Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара
401
Бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир соҳада тизимли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига етказиш, шунингдек уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилот вакиллари ва аҳоли иштирокида республикамизнинг барча ҳудудларида сайёр учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара

Бу каби сайёр учрашувларнинг навбатдагиси Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида ташкил этилди. Унда Учқудуқ туманининг сектор раҳбарлари, божхона бошқармаси, тижорат банклари ва барча мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Учрашувни туман ҳокими С.Ҳамроев очиб бериб, сайёр учрашув ташкил этилишидан асосий мақсад аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, шунингдек уларнинг ҳар қандай мурожаатларини кўриб чиқиш, мавжуд муаммоли ҳолатларга амалий ёрдам кўрсатиш эканлиги таъкидланди.

Учрашув давомида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Баракаев томонидан бугунги кунда божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш мақсадида олиб борилаётган ишлар, экспортни қўллаб-қувватлаш учун тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар ва берилаётган имтиёзлар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг, бевосита аҳолининг турли соҳаларга оид мурожаатлари тингланди. Хусусан, фуқаролар томонидан импорт қилиб олиб келинадиган асбоб-ускуналарга божхона тўловларидан имтиёз қўллаш тартиби ҳақида берилган саволга, Адлия Вазирлигидан 2013 йил 20 мартда 2436-сон билан рўйхатдан ўтган қарор талаблари тушунтирилди. Мазкур қарорнинг
биринчи иловасига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланган.  Бунда имтиёзлар ушбу рўйхатга ТИФ ТН кодлари киритилган янги технологик ускуналарга ҳамда бутловчи ва эҳтиёт қисмларга, агарда улар шартномага мувофиқ технологик жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда татбиқ қилинади. Маълумот учун, мазкур меъёрий ҳужжатга мувофиқ, янги технологик ускуна деганда — “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида жойлаштиришда, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан кўп бўлмаган технологик ускуна тушунилади.

Сайёр учрашув давомида, Учқудуқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, туманга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, пировард натижада ҳудуд аҳолисининг фаровон ҳаёти учун ўз ҳиссасини қўшиш божхона бошқармасининг асосий мақсади эканлиги таъкидланди. Божхона соҳасига оид таклиф ва мулоҳазалар  бўлган тақдирда туну-кун фаолият юритувчи Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли, ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкинлиги айиб ўтилди.

20.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг