Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термиз халқаро аэропорти божхона постидан фоторепортаж
260
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш Сурхондарё вилоятига ташрифлари чоғида ушбу нуфузли анжуман арафасида қуриб битказилган Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини ҳам кўздан кечирган эдилар.
Термиз халқаро аэропорти божхона постидан фоторепортаж

Кенг ва баланд қилиб қурилган, замонавий техникалар билан жиҳозланган ушбу терминал соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Божхона назорати, авиация хавфсизлиги ва багаж олиш жойларида тезкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Буларнинг бари аэропортда халқаро рейслар ва чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади. Хўш, бу ерда божхонадан ўтишда қандай қулайликлар мавжуд? Бу галги фоторепортажимиз шу ҳақида.

Республикамизнинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби бу ерда ҳам божхонадан ўтишда икки йўлакли тизим - «яшил» ва «қизил» йўлаклар жорий қилинган. Бу эса юртдошларимизга ҳам, чет эллик сайёҳларга ҳам хизмат кўрсатишда тезкорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Божхона постига ўрнатилган 4 та RAPISCAN сканер қурилмалари эса йўловчиларнинг қўл юки ва багажларини саноқли сонияларда кўздан кечириш имконини беради.

Дарвоқе, халқаро аэропортларда хизмат олиб бораётган давлат божхона хизмати органлари ходимларининг янги бежирим хизмат кийим-боши сайёҳларда ҳам, юртдошларимизда ҳам илиқ ва ижобий таассуротларни уйғотиши, шубҳасиз!

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг