Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - нурли келажакка тўсиқдир
74
Коррупция - фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади.
Коррупция - нурли келажакка тўсиқдир

Шу боис ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида мамлакатимизда кўплаб самарали ишлар йўлга қўйилган. Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам жамиятда коррупциянинг олдини олиш борасида тадбиркорлар, аҳоли, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб, тадбир доирасида иштирокчиларга мазкур иллатнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, мавзуга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган буклет ва флаерлар тарқатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ўқув масканлари, маҳалла, корхона ва ташкилотларда кенг жамоатчилик ўртасида ўтказилаётган аноним сўровномалар ҳам коррупциянинг олдини олишда муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид видеолавҳалар ва  материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу салбий иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонлари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Яъни, соҳага оид бирор бир таклиф ва мулоҳазалар юзага келганда фуқаролар мазкур рақамларга боғланишлари мумкин.

Хулоса ўрнида айтганда, коррупцияга қарши курашиш, бу борада жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтириш бугун энг асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.  Сабаби, халқимиз адолат қарор топган жамиятда яшасагина давлат органларига нисбатан ишончи ортади, қолаверса, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши янада ижобий томонга юксалаверади. Бу йўлда эса нафақат тегишли давлат органлари, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши зарур.

23.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг