Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инвестиция – иқтисодиёт локомотиви
184
Ҳар бир давлат иқтисодиётида инвестиция муҳим аҳамиятга эга. Чунки, пухта ўйланган, узоқни кўзлаган, энг асосийси ўз вақтида тўғри йўналишга киритилган инвестициядан ҳар икки тараф ҳам бирдай манфаатдор бўлади.

Шу мақсадда Навоий вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган, умумий қиймати 456,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган жами 40 та инвестицион лойиҳалар бўйича ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳалар бўйича жорий йилнинг ўзида 137,7 млн. АҚШ доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши назарда тутилган.

Барча лойиҳалар бўйича режалаштирилган инвестицияларни ўз вақтида ўзлаштириш, корхоналар фаолиятида мавжуд муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари бевосита жойларга чиқиб, хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказишмоқда. Мазкур учрашувларнинг навбатдагиси вилоятнинг Учқудуқ туманида ташкил этилди.

Режага мувофиқ, бу йил Учқудуқда “Xiamen Pegasus Eastern” хорижий корхонаси билан ҳамкорликда мармар ва гранит тошларни қайта ишлаш ҳамда “Lanmaijiyuan” хорижий корхонаси билан кахалонг, бирюза тошларидан қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳозирда “Granitе makers” масъулияти чекланган жамияти томонидан Учқудуқ туманида гранит тошларни қазиб олиб, қайта ишлаш лойихасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳозирда лойиҳа учун 30 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ҳудуддан намуна учун оқ ва қизил рангли гранит тошлари қазиб олинган.

Ҳудудга ташриф давомида божхона ходимлари корхона раҳбари ва хитойлик инвесторлар билан ўзаро сухбатлашиб, соҳага оид юзага келаётган муаммоларни ўрганишди. Бу бўйича ўзларининг керакли тушунча ва тавсиларини беришди.

Шу ўринда айтиш жоиз, бугунга қадар ушбу лойиҳа доирасида Хитой давлатидан қиймати 100 минг АҚШ долларига техника ва технологиялар олиб келиниб, қисқа муддатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган. Бу каби имтиёз ва қулай имкониятлар эса корхонанинг келгуси тараққиётида муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

24.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг