Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олий ҳарбий божхона интститути танлов эълон қилади
1346
Махсус лицензияга эга илмий тадқиқот марказлари, лойиҳа институтлари ва ихтисослашган ташкилотлар диққатига!

Олий харбий божхона институти 1-сонли тингловчилар ётоқхона биноси икчи хоналарида жорий таъмирлаш ишлари учун лойиха-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Олий ҳарбий божхона институти ҳудудидаги 1-сонли тингловчилар ётоқхона биноси икчи хоналарида жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан лойиха ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишларини бажариш истаги бўлган илмий тадқиқот марказлари, лойиха институтлари ва ихтисослашган ташкилотлар танловда иштирок этишлари мумкин. Танловда иштирок этиш истаги бўлган идора ва корхоналар объектга оид маълумотлар ҳамда бошка зарур ҳужжатларни Олий ҳарбий божхона институтидан олишлари ва ўрнатилган тартибда тижорат таклифларини такдим этишлари сўралади.

Тижорат таклифларида ўз корхонангиз тўғрисида ва аввал шу каби ишларни бажарганлиги бўйича маълумотлар, корхонангизни 01.07.2018й. кунига бўлган молиявий ҳолати, мутахассислари, лицензия нусхаси, ишларни бажариш муддати ва нархи аниқ кўрсатилиши зарур.

Тижорат таклифлари муҳрланган конвертларда эълон чоп этилган кундан бошлаб 10 кун ичида Тошкент шахри Шайҳонтоҳур тумани Қозиробод 2-тор кўча 118-уй, Олий ҳарбий божхона институтида соат 9-00 дай 17-00 гача (якшанба кунидан ташқари) қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун 245-10-51 телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади.

19.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг