Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"Ташқи савдо ва экспорт асослари” бўйича тадбиркорлар учун ўқув курслари фаолият юритмоқда
119
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4135-сон Қарори ижроси юзасидан Фарғона шаҳар “Алоқа касб ҳунар” коллежида ташқи савдо ва экспорт асослари бўйича ташкил этилган бепул ўқув курслари ўз фаолиятини самарали олиб бормоқда.

Ўқув машғулотларига Фарғона вилояти божхона бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, вилоят Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва бошқа масъул идораларнинг тажрибали мутахассислари жалб қилинган ҳолда, назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

Унда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-502-сон Қонуни ҳамда божхона соҳасига оид қонун ҳужжатлари, экспорт ва импортни амалга оширишда божхона расмийлаштируви тартиб-таомиллари ҳам назарий ҳам амалий тарзда ўқув семинар иштирокчиларига тушунтириб борилмоқда.

Шунингдек, ўқув курслари давомида божхона соҳасидаги ҳар қандай мурожаатлар, муаммоли ҳолатлар, хусусан тамагирлик ҳолатлари, коррупция аломати бор ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкинлигини маълум қилинди. 

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг