Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китобхонликка эътибор – келажакка эътибор
606
Давлатимизда ёшларнинг маънан баркамоллигини кўзлаб китобхонликка алоҳида эътибор берилаяпти.
Китобхонликка эътибор – келажакка эътибор

Жойларда ташкиллаштирилаётган китобхонлик акциялари, турли кўрик-танловлар ва викториналарнинг барчаси халқимизнинг китобга бўлган меҳрини янада орттиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Шулардан келиб чиққан ҳолда Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам вилоят ҳудудидаги умумий  ўрта таълим мактабларига  бадиий адабиётлар тақдим этиб келинмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган 1 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари учун ўзбек ва жаҳон адабиётининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилган бадиий китоблар тақдим этилди. Мактаб ўқувчилари томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинган мазкур тадбирда фақатгина китоб тақдим этиш билан чекланмаган божхона бошқармаси мутасаддилари, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, унинг қадр-қиммати борасида маърузалар қилдилар.

Шунингдек, вилоятнинг олис туманларида таҳсил олаётган ёшлар ҳам божхоначиларимиз эътиборидан четда қолишмади. Айниқса, Олот туманидаги мактаб ўқувчиларига совға тариқасида олиб борилган китоблар жуда манзур бўлди. Илмга чанқоқ бу болажонлар шу кунгача ўзлаштирган билимларини намойиш этиш билан чекланмасдан, келажакда касб танлаш борасида ўзларини қизиқтирган саволлар билан божхона ходимларига мурожаат этишди. 

Эътиборлиси, шу куни тақдим этилган китобларнинг барчаси мактаб китоб фондини янада бойитиши билан бир қаторда, ўқувчиларда исталган пайтда атоқли ёзувчиларимизнинг дурдона асарлари билан танишиш имконини берди. Зеро, китоб – инсон камолотининг асосидир.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг