Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун муносабати билан китобхонлик кечаси ташкил қилинди
635

 

О, ота маконим, онажон ўлкам,

Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.

Сендек мехрибон йўқ, сенингдек кўркам,

Римни алишмасман бедапоянгга.

                                                                           Муҳаммад Юсуф

Мустақиллик, ҳурлик ва Ватанга бўлган муҳаббатни чин маънода халқимиз тафаккурига етказиб бера олган замонамизнинг буюк адиби Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги чинакам байрамга айланди, десак муболаға бўлмайди.

Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб интернати ҳамда хотира хиёбонида ўтказилган китобхонлик кечасида божхона хизмати ходимларининг иштироки барча ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

– Бугунги эришган ютуқларимнинг барчаси фақатгина китоб ўқишга бўлган меҳрим туфайли – дея сўз бошлади божхона бошқармаси ходими        З. Хусанов. Келажакда Ватан корига ярайдиган, юртга садоқат билан хизмат қилиш истагида бўлган ҳар бир инсон китобни ўзига дўст билиши, тинимсиз изланиши кераклиги хақида ўз ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашди.

Инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва сифатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди. Тадбирда мана шу жиҳатлар ёшлар эътиборига етказилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу каби китобхонлик тадбирлари ёшларимизнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириб, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитишга ва бу орқали мамлакатимизнинг ҳар томонлама тараққий этишига хизмат қилади.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг