Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзганинг валютасини ўтказиб бериш чиппакка чиқди
523
Божхона ходимлари нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний равишда олиб чиқилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Ўзганинг валютасини ўтказиб бериш чиппакка чиқди

Яқинда Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Урганч–Москва” йўналиши бўйича мамлакатимиздан учиб кетаётган фуқаро Ш.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу фуқаро томонидан олиб ўтилаётган 3000 АҚШ доллари ўзга шахсга тегишли эканлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан текширув жараёнида, юқоридаги 3000 АҚШ доллари аслида фуқаро Ж.М.га тегишли бўлиб, ушбу меъёридан ортиқ хорижий валюталарни фуқаро Ш.С.дан божхона назоратидан олиб ўтиб беришини сўраганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

27.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг