Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳиятини кучайтириш - асосий вазифаларимиздан биридир
69
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада яратилган имконият ва қулайликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида ва содда тилда тушунтиришда божхона ходимлари фаол иштирок этмоқда.
Экспорт салоҳиятини кучайтириш - асосий  вазифаларимиздан биридир

Куни-кеча Қарши темир йўл узели биносида тадбиркорлар иштирокида ўтказилган навбатдаги учрашувда Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул бўлим бошлиқлари иштирок этди.

Тадбир вилоят божхона бошқармаси, Қарши транспорт прокуратураси ва “Қарши темир йўл узели” ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ҳамда маҳсулотларни четга экспорт қилишдаги енгилликлар тушунтирилди.

Мазкур қарорда белгиланганидек, «Ягона дарча» БАТни жорий этишда ташқи иқтисодий фаолият субъектларига – импорт, экспорт ва транзитга тааллуқли барча тартибга солиш талабларини бажариш мақсадида стандартлаштирилган маълумотлар ва ҳужжатларни ягона ўтказиш каналидан фойдаланган ҳолда тақдим этиш, ахборот алмашинувнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминловчи норматив-ҳуқуқий база билан мустаҳкамлаган ҳолда, ташқи савдо битимларига доир барча ахборотларни алмашиш, давлат божхона хизмати, ваколатли органлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг босқичларини масофадан кузатиш, барча учун очиқ бўлган электрон шаклдаги рухсат этувчи ҳужжатлар реестрларини  юритишга тўлиқ ўтиш, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлардаги эпизотик, карантин ва фитосанитария ҳолатлари тўғрисидаги очиқ маълумотларни энг сўнгги кўрсаткичлар ҳолатида ушлаб туриш ва дастлабки маълумотлар асосида товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига амалда етиб келишига қадар рухсат берувчи характерга эга ҳужжатларни бериш каби имкониятларни яратадиган механизм назарда тутилган.

Тадбир сўнггида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоблар олдилар.

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг