Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда экспортёрлар билан семинар ўтказилди
249
Муҳтарам юртбошимиз томонидан товарлар экспортини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Термизда экспортёрлар билан семинар ўтказилди

Амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Сурхон воҳасида 2019 йилнинг 1-чораги давомида 23,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган экспорт прогноз режаси 114 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг апрель ойида эса воҳа экспортёрлари томонидан 11,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилган бўлиб, шундан 10,96 миллион АҚШ долларини мева-сабзавот махсулотлари экспорти ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5495-сонли фармонига асосан жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспорт қилишда “Ўзагроэкспорт” АЖнинг расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш тартиби бекор қилинди.

Лекин, ҳозирги кунда экспортёр ташкилотлар томонидан ушбу имкониятнинг ҳар хил талқин қилиниши оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аввал экспорт қилиниб келинган нархлардан анча паст нархларда ёки аксинча кескин равишда ошириб  кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда.

Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Термиз туманида вилоятда фаолият юритувчи экпортёрлар билан семинар ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоят бошқарма бошлиғи Т.Саидов, вилоят ҳокимлиги вакили Ш.Дўстмуродов ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этишиб, тадбиркорларда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида давра суҳбати олиб борилди.

Семинар доирасида бошқарма бошлиғи Т.Саидов томонидан хўжалик юритувчи субъектларга мева-сабзавот махсулотларининг экспорт нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш ҳолатлари иқтисодиётимизга салбий таъсир қилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, экспортёрларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”и ПҚ-4297-сон Қарори мазмун моҳияти ҳамда ушбу қарор билан соддалаштирилаётган тартиб-таомиллар бўйича маълумот берилди.

Тадбир якунида, тадбиркорлик субъектлари Давлатимиз томонидан экспортга яратилаётган имкониятлар ва қулайликлардан тўғри фойдаланиб, келгусида, воҳа экспорт салоҳиятини ошириш барча тадбиркорларнинг бурчи эканлигини айтиб ўтдилар.

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг