Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимларининг Бекобод шаҳридаги хизмат уйида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
128
Божхона ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Бекобод шаҳридаги ходимлар хизмат уйида профилактик тадбир ўтказилди.

Давлат божхона қўмитасининг божхона органлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларни содир этилишини олдини олиш, ўтказилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ходимларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган мазкур тадбирда Тошкент вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, тегишли бўлим вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, “Бекобод” ТИФ, “Ойбек”, “Бекобод-авто”, “Бекобод” темир йўл ва “Фарҳод” божхона постлари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиби қатнашди.

Тадбирда дастлаб БМТнинг 2003 йил 9 декабрдаги “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”, 2010 йил март ойидаги Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режаси, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Отабек Чориев коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752 қарори муҳим роль ўйнамоқда. Чунки, айни шу қарор асосида 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжат "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларининг самарали ижросини таъминлаш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳалари бўйлаб қамраб олиш имконини бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликнинг содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Тадбирда Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи Ф.Эргашев сўз олиб, БМТнинг Коррупцияга қарши кураш Конвенцияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидаланганидек, мазкур ҳужжатни коррупцияга қарши курашга қаратилган халқаро ҳуқуқнинг универсал кодификациялашган акти сифатида баҳолаш мумкин. Конвенцияда коррупцияга миллий тараққиёт ва халқаро муносабатлар барқарорлигига тахдид ва демократик институтлар ва қадриятларни қўпорувчи иллат сифатида баҳо берилган.

ҳужжатда коррупция билан боғлиқ халқаро назария ва амалиётда мавжуд таянч тушунчалар, конвенциянинг қўлланиш соҳаси, қайси муносабатларга нисбатан тадбиқ этилиши, суверенитет ҳимояси, коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар ва бу борада органларнинг фаолияти, криминализация ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги, оммавий мансабдор шахсларнинг сотиб олиниши ва уларга нисбатан жавобгарлик тушунчалари кенг ёритилган.

Жиноий процессуал жараёнларда иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, етказилган зарарни қоплаш, миллий органлар ўртасида коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик, банк сири, корруцияга қарши курашда хорижий давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш шакллари ва тартиби, активларни қайтариш бўйича чоралар, маълумот алмашиш ва техник ёрдам кўрсатиш ҳақида маълумотлар ҳам Конвенцияда батафсил очиб берилган.

 Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг