Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларини бузилишига сабаб бўлувчи салбий иллат
395
Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди ва бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли вазифалар юкланди.
Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларини бузилишига сабаб бўлувчи салбий иллат

Белгиланган бу каби вазифалардан келиб чиқиб, бугунги кунда божхона органларида коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир қатор амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, тегишли идоралар билан ҳамкорликда тушунтириш ва профилактик тадбирларда фаол иштирок этилмоқда.

Куни-кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида “Коррупция – жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага суришига сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзуси остида давра суҳбати ўтказилди.  Тадбирда бошқарма шахсий таркиби иштирок этиб, унда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Абдували Дўстов ва бошқарма ўз ҳавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Сафар Эргашевлар томонидан кун тартибидаги масала юзасидан тушунтиришлар берилди.

Таъкидланганидек, коррупция давлатни ич-ичидан емирадиган кучдир. Бугунги кунга келиб жиноятнинг бу тури глобал муаммо касб этмоқда. Шу сабабли бу иллатга барча бирдек курашиш лозим.

Давра суҳбати сўнггида, бошқарма Ўз ҳавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили Сафар Эргашев томонидан бошқарма ходимлари хизмат ва ижро интизомига қатъий риоя қилишлари, хизмат вазифаларини суистеъмол қилмасдан ҳалол ва пок хизмат олиб боришлари, хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда тамагирлик иллатларига аралашмасликлари ҳамда Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

30.04.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг