Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Адолат мезонларини бузувчи коррупцияга қаршимиз
77
Фарғона вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби билан Божхона фахрийлари вилоят бўлими ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси масъул ходими иштирокида “Порахўрлик – жамиятдаги адолат мезонларининг бузилишига, унинг тараққиётини орқага суришга сабаб бўлувчи салбий иллат” мавзусида ходимлар билан давра суҳбати ўтказилди.
Адолат мезонларини бузувчи коррупцияга қаршимиз

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари И.Жалилов очиб, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган амалий ишларга қисқача тўхталиб ўтиб, коррупция ҳозир дунёдаги деярли барча давлатларда тараққиёт йўлига ғов бўлаётган иллат сифатида, коррупция билан боғлиқ жиноятлар орасида порахўрлик энг ижтимоий хавфлиси ҳисобланишини алоҳида таъқидлади.

Давра суҳбати давомида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси сектор мудири А.Орипов ҳамда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Б.Якубовлар сўзга чиқиб, мунтазам равишда шахсий таркиб ўртасида содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар хусусида ҳамда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишга коррупциянинг энг хавфли шаклларидан бўлган порахўрликнинг салбий таъсири тўғрисида фикр мулоҳазарга  тўхталиб ўтишди.

Тадбир сўнгида Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият юритувчи қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг
(73)244-67-31 “Ишонч телефони” рақамлари орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлари юзасидан хабар беришлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

 

1.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг