Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди
306
Экспорт - давлат иқтисодиёти ривожланишининг асосий устунларидан бири бўлиб, бу соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда экспортга йўналтирилаётган маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини тезкорлик билан амалга ошириш, шунингдек валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бир қанча норматив-ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг мутасадди ходимлари томонидан “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида товарларни экспортга чиқаришда яратилаётган қулайликлар тўғрисида тушунчалар бериш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сонли Фармонига асосан мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлар бўйича тузиш тартиби бекор қилинганлиги натижасида бугунги кунда экспортёрларимиз томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини ўзлари томонидан белгиланган нархларда экспортга расмийлаштирилаётганлиги, лекин ҳудудлар бўйича таққослаб таҳлил қилинганда айрим экспортёрлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотларининг нархларини сунъий равишда паст ёки ошириб кўрсатиш ҳолатлари учраб турганлиги тўғрисида аниқ мисоллар билан йиғилганлар эътиборига етказилди.

Республикамиз ҳудудларининг экспорт салоҳиятини тўлиқ намоён қилиш - бу албатта биринчи навбатда ҳаққоний статистикага бориб тақалиши, яъни маҳсулотлар экспортидан юртимизга келиб тушаётган маблағларнинг тўғри ва тўлиқ кўрсатилиши зарурлиги тадбиркорлик субъектларига яна бир бор тушунтирилди.

Шунингдек, йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 163-сонли қарорига асосан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 304-Ф-сонли Фармойишига асосан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилаётган тариқ маҳсулотини (ТИФ ТН коди 1008210000, 1008290000) экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан 2019-2020-йилларда экспорт қилишга рухсат берилганлиги тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.

Йиғилиш давомида, юртимизда “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини юқори кўрсатгичларга кўтариш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётганлиги, шу жумладан божхона соҳасида ҳам тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида 10 хил турдаги рухсат берувчи кўринишдаги ҳужжатларнинг бекор қилинганлиги ҳамда божхона соҳасига оид қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг