Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Очиқ мулоқот -тадбиркорга кўмак
284
Фарғона вилояти божхона бошқармаси томониданвилоят ҳудудида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иш фаолиятини ўрганиш ва улардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳфаолияти самарали давом этмоқда.
Очиқ мулоқот -тадбиркорга кўмак

Бугун кунга келиб  вилоят ҳудудида 2018 йил давомида ўз фаолиятини бошлаб маҳсулотларини экспорт қилган аммо 2019 йилнинг шу даврида экспорт кўрсаткичлари камайган корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш,уларга кўмак бериш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Клычев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор корхоналарда бўлиб, тадбиркорларни ўйлантираётган муаммо ва таклифлариниўрганишди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида жойлашган “Тараз-Сервис Эффект” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилдавомида 85 минг АҚШдоллари қийматидаги, 403,2тонна минерал ўғит маҳсулотини экспорт қилган бўлса ўтган 2018 йилнинг шу даврида 295 минг АҚШдоллари 1784тоннаминерал ўғит маҳсулотини экспорт қилган эди. Бу эса 2018 йилга нисбатан 210 минг АҚШдолларига 1381тоннага кам экспорт демакдир.

Шу мақсадда, корхонанинг галдаги истиқбол режаси қайтадан тузилиб Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон Республикаларининг корхона ва  деҳқон фермер ҳўжаликлари буюртмасига асосан “Аралаш минерал ўғит”ларни тайёрлаш ва ишлаб чиқариш хамда экспорт кўрсаткичларни 2 чорак давомида юқори натижаларга олиб чиқиш белгиланди. Шунингдек, бугунги кунда кучли соғлом рақобатга бардош бера оладиган янги маҳсулот “Минерал ўғит”тайёрланаётганлиги ҳамда тегишли тартибда “Сертификатланиш” жараёнида эканлиги, бу билан корхона ўз фаолиятини янада такомиллаштираётгани тўғрисида маълумотлар олинди. Учрашувда бу борада тадбиркорга яқиндан кўмак бериш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Кун давомида навбатдаги ташриф Фарғона шаҳрида жойлашган “KAPLAN TEXTIL” масъулияти чекланган жамияти корхонасига бўлди. Корхона 2019 йилдавомида 16,2 минг АҚШдолларлик 23 тонна пахта қолдиқ-чиқитларини экспортини амалга оширган.

Ушбу корхонадаги мавжуд муаммо ва таклиф ўрганилганда корхона раҳбари томониданички бозорда соғлом рақобатни тегишли ваколатли органлар томонидан тартибга солиш мақсадида назорат қилиб туриш таклифини берди.

Учрашувлар давомида корхоналарнинг масъул ходимлари ва раҳбарлари билан ишлаб чиқарилаётган товарларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, импортни оптималлаштириш ҳамда божхона қонунчилигидаги самарали ўзгаришлар, қулайликлар   бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

Ҳар бир масала юзасидан божхона бошқармаси раҳбарияти ва тегишли бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги, тез фурсатларда тегишли амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди. Шу билан бирга, қоидабузарликлар гувоҳи бўлганларга Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефони эслатиб ўтилиб, маълумот берган шахснинг сир тутилиши кафолатланиши алоҳида таъкидланди.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг