Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона омбори фаолиятига доир эълон
369
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига мувофиқ;

"UZ-SaeMyung CO" АЖ ҚК номига ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун чекланмаган муддатга  1701/0065-сонли рақам билан лицензия расмийлаштирилганлигини,

"UZTEX TASHKENT" МЧЖ ҚК номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун чекланмаган муддатга 1701/0067-сон  лицензия расмийлаштирилганлигини,

"Mega Burger" МЧЖ номига "Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропорти" биносида бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини таъсис этиш учун берилган 2408276400/007-сон лицензиянинг амал қилиш муддати 2019 йил 6 апрелдан тугатилганини,

"Siyob Shavkat Orzu" ФX номига очиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун чекланмаган муддатга 1701/0066-сонли лицензия расмийлаштирилганлигини маълум қилади.

3.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг