Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Талаба-ёшларга эътибор қаратилди
585
Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Жиноятчиликга қарши курашиш ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” мавзусида божхоначилар томонидан ташкил этилган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари талаба-ёшлар, ўқитувчи-профессорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Талаба-ёшларга эътибор қаратилди

Тадбирни институт ректори ўринбосари профессор О.Ғайбуллаев олиб борди. Тадбирда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев сўзга чиқиб, вилоят божхоначилари томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган йўловчилар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари ҳамда божхона қонунчилигида қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлар учун божхона расмийлаштирувида берилаётган имтиёзлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Божхона ходимлари томонидан аниқланаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан бошқарманинг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори Ф.Ахроров ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этиб, сўзга чиққан вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Умаров талаба-ёшлар атрофда содир бўлаётган жиноятларга билиб-билмай қўл уриб қўймасликлари, кечги вақт кўчаларда, тунги клубларда сайр қилмаслик, жамоат жойларида тартибни сақлаш лозимлигини ўқтириб ўтди.

Тадбирда талабалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат этишиб, ёнидаги тенгдошларини бугунги тадбирдан тўғри хулоса чиқаришларини ҳамда бу ҳақда яқинларига етказишларини таъкидлаб ўтишди.

Албатта, ушбу тадбирда иштирок этган талаба-ёшлар ўзлари учун керакли маълумотни олган бўлсалар жамиятимизда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сонини камайишини олдини олган бўламиз.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

4.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг