Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунчиликдаги божхонага доир янгиликлар билан танишинг!
425
Ўз бизнесини эндигина йўлга қўяётган тадбиркорларни одатда бир савол қийнади. Қайси турдаги товарни ишлаб чиқарсам экан? Қайси маҳсулотга ички бозорда эҳтиёж катта?

Масалан, маргарин, қуруқ хамиртуруш ёки макаронга ички бозорда талаб юқори эканлигини биласизми?

Ёки джинси матоси, ҳаттоки пойабзал учун этикеткалар ишлаб чиқариш ҳам ёрқин истиқболга эга.

Фармацевтика бозорига қизққан тадбиркорларга эса дарров отни қамчилаб, нинали шприцлар ишлаб чиқаришга киришсалар ҳам бўлаверади.

Қурилиш соҳасида эса девор учун гулқоғозлар (обойлар), ванна ва раковина жўмраклари, ёғоч толали плиталар (ДСП, МДФ) ишлаб чиқаришга киришган тадбиркорларимиз ютқазишмайди.

Биз одатда аҳамият бермайдиган айрим майда товарлар қаранг-ки, уни ишлаб чиқарувчиларга катта мувафаққият келтириши мумкин.

Масалан, қувурларни изоляция қилиш учун мўлжалланган плёнкалар ёки рақам белгилари учун нур қайтарувчи плёнкалар, скотчлар, кийим-кечак тугмалари, хавфсиз устаралар ёки шунчаки ҳимоя кўзойнакларига ҳам бозорларимизда талаб жуда катта.

Яхшиси, Сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарорининг 1 иловасида тасдиқланган 2019 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган ички бозорда талаб юқори бўлган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ҳамда материалларнинг янги турлари рўйхати билан танишиб чиқинг.

Унутманг, рўйхат эндиликда ҳар ярим йилда камида 1 маротаба янгилаб борилади.

Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот каналига уланиш:

https://t.me/joinchat/AAAAAEPOI2zUmXDavbqZmw

 

5.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг