Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини ошириш энг муҳим ва долзарб вазифа
59
Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда иқтисодиётнинг барқарор ҳамда юқори суръатда ўсиш тенденциясини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашнинг энг муҳим омилларидан бири – экспорт салоҳиятини изчил ошириш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини кучайтиришдир. Ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар сони кундан-кунга кўпаймоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятларини  ошириш энг муҳим ва долзарб вазифа

Бу борада, божхона органлари ходимлари томонидан бошқа мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда экспорт фаолиятини амалга ошираётган корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан доимий равишда қонунчиликдаги ҳамда божхона соҳасига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида доимий тушунтириш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Ана шундай тадбир, “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида  вилоят хокимлиги, давлат солиқ бошқармаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси вилоят бошқармаси мутасадди раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди. Унда вилоятда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг бугунги кундаги аҳволи” юзасидан экспорт қилувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилиб, ўзаро фикр алмашилди, олиб борилган таҳлиллар, таклиф-тавсиялар ўртага ташланди.

Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, вилоятда 2019 йилнинг I чораги давомида 20,6 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Маҳсулотлар экспорт хажмининг асосий қисми анор (55,3 фоиз), пиёз (19,1 фоиз), кўкатлар (6,2 фоиз), лимон (3,5 фоиз), қуритилган мева-сабзавотлар (3 фоиз), узум (2,5 фоиз), карам (2,2 фоиз),  помидор (2,1 фоиз) ва бошқа (6 фоиз) маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади.

Маҳсулотлар 21 та давлатларга экспорт қилинган, асосий давлатларни Қирғизистон (58 фоиз). Қозоғистон (17 фоиз), Украина (6,6 фоиз), Туркия (5,4 фоиз), Россия (4,1 фоиз), Туркманистон (2,3 фоиз) ташкил қилди.

Учрашув давомида, экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотларини импортёр давлатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказишда келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш ва  ушбу маҳсулотларнинг экспорт нархларини ҳаққоний белгиланишини таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархларини сунъий равишда ошириш (ёки пасайтириш) ҳолатларига чек қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди. 

Бундан ташқари, экспортёрларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4297-сон Қарори мазмун моҳияти ҳамда ушбу қарор билан соддалаштирилаётган тартиб-таомиллар бўйича маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларда соҳага оид таклиф ва саволлар юзага келганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (362) 224-59-20 рақамли “Ишонч телефони”га  мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг