Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
458
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан Божхона институти катта ўқитувчиси, божхона хизмати майори С.Шомирзаев ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими А.Абдушукуров иштирокида бошқарма ва божхона постлари ходимлари билан “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Давра суҳбати давомида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2003 йил 9 декабрдаги “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”, 2010 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул ҳаракатлар режаси, Бутунжаҳон божхона ташкилоти томонидан 1993 йилда қабул қилинган Божхонада коррупцияга қарши кураш ва бошқарув бўйича Аруш декларацияси, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида“ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг коидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2752-сонли Қарори, шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган вазифалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати якунида, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Режапов сўзга чиқиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, шу жумладан божхона хизмати органларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, божхона ходимларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича яратилаётган имкониятларни келтириб ўтиб, шулардан келиб чиққан ҳолда ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, доимий равишда ўз устида ишлаб, билим савиясини ва тажрибаларини ошириб боришлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг