Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тинчлик тантанаси, эзгулик куни
681
Юртимиз бўйлаб 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами, шу билан бир қаторда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан, ёшларни маънавий томондан тарбиялашга ҳисса қўшаётган уруш фахрийлари ҳамда мамлакатимизнинг тинчлиги йўлида жон фидо этган мард ўғлонларнинг яқинлари холидан хабар олиниб, байрам билан муборак этилмоқда.
Тинчлик тантанаси, эзгулик куни

Куни-кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси ҳамда бошқарманинг Касаба уюшмаси раиси билан биргаликда вилоятда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари ҳамда хизмат фаолияти давомида ҳалок бўлган божхона ходимларининг яқинлари яшаш хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Шу ўринда, тарихга назар соладиган бўлсак, иккинчи жаҳон урушида Қашқадарё вилоятидан 46 минг 788 нафар киши бевосита урушга қатнашган бўлиб, уларнинг 24 минг 716 нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган. Бугунги кунда эса вилоятимизда 66 нафар уруш фахрийлари тинч-тотув ва фаровон ҳаётда умргузаронликда яшаб келмоқдалар.   

  

– Дунёдаги энг даҳшатли нарса бу – уруш, – дейди 100 ёшли Усмон бобо Донаев. – Буни бошимдан кечирганим учун айтаяпман. Урушнинг энг қизғин паллаларида Варшава, Минск ва Берлингача бўлган оғир жангларда иштирок этдим. Ўша кунлар азобининг ҳар дақиқаси хотирамдан ўчмаган. У кунларни эсласам, ҳамон вужудим титраб кетади. Шунинг учун ҳам фарзандларим, невараларимнинг шундай дориломон замонда яшаётганидан беҳад қувонаман. Уларга тинч отган ҳар тонгнинг буюк неъмат эканини, ҳар бир инсон бу кунларнинг қадрига етиб,  тинчликни асраш учун ҳаракат қилиши лозимлигини доимо уқтираман.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

6.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг