Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - улуғ
615
Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, бархаёт. Айниқса ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, қадрламоқ биз учун хам фарз, хам қарздир.
Инсон хотираси – муқаддас, инсон қадри - улуғ

Шу маьнода, Иккинчи жахон урушида халок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш ва эьзозлаш, оғир жангу жадалларни бошдан кечирган, ярадор бўлиб қайтган кексаларимизни, фронт ортида машаққатли меҳнати билан ғалабага хисса қўшган инсонлар, айниқса, оналаримизнинг  ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиш ва муносиб тақдирлаш миллий қадриятларимиз қаторидан кенг ўрин олгани барчамиз учун қувончли.

9-май Хотира ва қадрлаш куни ҳам том маьнода инсон хотираси ва қадрига нисбатан адолатни тиклаган, асл ҳақиқатни ўзида мужассам этган муҳим тарихий санага айланди. Энг муҳими бугунги кунда ёшларимиз онгида ўтганларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади.

Мамлакатимизда 9-май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлаш , Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Шу мақсадда, Сурхондарё вилояти божхона  бошқармаси ходимлари томонидан қутлуғ сана муносабати билан  Музработ тумани Моҳият маҳалла фуқаролар йиғини Бўстон қишлоғида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Маҳмудов Абдуолим ота  хонадонига ташриф буюрилди. Ташриф давомида салкам 100 ёшни қарши олган Абдуолим ота чуқур сукунат ила қонли урушнинг аянчли оқибатида неча миллионлаб бегуноҳ инсонлар, шу қаторида минглаб юртдошларимиз ҳам вафот этганликлари ҳамда уруш давридаги оддий ҳалқнинг турмуш тарзидаги қийинчиликлар ҳақида айтиб берди.

Абдуолим ота ўз сўзини давом эттириб,  ҳозирги тинчлик даврини қадрига етиб, юртбошимиз томонидан берилаётган имкониятлардан ҳар бир фуқаромиз оқилона фойдаланиб, юртимиз равнақига ҳамда тинчлигимизга ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 

Мухриддин ПЎЛАТОВ

божхона хизмати лейтенанти

7.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг