Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ФОТОРЕПОРТАЖ: Божхона фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди
652
Ўзбек халқи азалдан тинчликсевар халқ. Нуронийларимиз ҳар гал дуога қўл очар эканлар, энг аввало юртимизга тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик сўрашади.

9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг замирида ҳам ана шу эзгу ғоя мужассам.

Сўнгги йилларда бу айём янада янгича мазмун-моҳият касб этиб, халқимиз маънавий оламининг муҳим бир жиҳатига айланди. Эндиликда бу айёмда нафақат ўтганлар хотираланади, балки орамизда кексалик гаштини суриб умргузаронлик қилаётган ёши улуғларимиз, фахрийларимиз қадрланади.

Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда давлат божхона тизими ўзининг шаклланиш йўлини босиб ўтди. Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи муҳим ва замонавий тузилма – Давлат божхона қўмитасига асос солинди.

Бунда эса ўша йиллари давлат божхона хизмати органларида хизмат қилган бугунги божхона фахрийларининг ўрни бекиёс.

Давлат божхона хизмати органларида шаклланган хайрли анъанага мувофиқ 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бир гуруҳ божхоначилар тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб, элу юрт равнақига ҳисса қўшган қатор божхона фахрийлари ҳолидан хабар олишди.

Шу куни божхоначилар билан бирга фахрийлар хонадонларига қувонч ва байрамона кайфият ҳам кириб борди дейиш мумкин. Айниқса, шогирдлар устозларининг кўксига шараф ленталарини тақишар экан, жамиятимиздан 7 ёшдан 70 ёшгача барчанинг бирдамлигини ифодалашди. 

Фахрийларга Давлат божхона қўмитаси раҳбариятининг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Фахрийлар билан бўлиб ўтган суҳбатлар эса ҳам маънан, ҳам тарбиявий жиҳатдан улкан аҳамият касб этди. Шу тариқа устозлар ўгити ва тажрибасига яна бир карра қулоқ тутиш имкони туғилади.

Ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан боши кўкка етган фахрийларга тикилиб туриб, 9 май санасининг эзгу ғояси беихтиёр дилимиздан тилимизга кўчади: хотира -муқаддас, қадр- азиздир.

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

7.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг