Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мини футболда божхоначилар мутлоқ тенгсиз деб топилди
501
Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш ва ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш мақсадида “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ташкил қилинмоқда.
Мини футболда божхоначилар мутлоқ тенгсиз  деб топилди

Жумладан, жорий йилнинг 24 апрел – 6 май кунлари Мини футбол бўйича мусобақада жами бўлиб 16 жамоа – Ички ишлар идоралари таркибий тузилмалари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Божхона бошқармаларининг офицер ходимларидан иборат терма жамоалари 4 гуруҳга бўлиниб ўзаро куч синашишди.

Мусобақада божхона бошқармасининг 16 нафардан иборат икки терма жамоаси  бошқарма шаънини муносиб ҳимоя қилишди.

Мусобақа давомида  божхона хизмати вакилларидан таркиб топган икки гуруҳдаги ҳар икки жамоа тенгсиз ўйин кўрсатиб, 1- ва 2-ўринларни эгаллашди.

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган мазкур мусобақа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида дўстлик, яқиндан ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалар “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

7.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг