Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ФОТОРЕПОРТАЖ: “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”
310
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан давлат божхона хизмати органлари томонидан Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ қилиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирларўтказилмоқда.
ФОТОРЕПОРТАЖ: “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч”

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов Олтиариқ туманида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, табаррук 106 ёшни қаршилаган Муҳитжон ота Сиддиқов хонадонида бўлиб, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни билан қизғин муборакбод этди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари хизмат вақтида вафот этган божхоначилар Акмал Аъзамов ва Ислом Келдияровларнинг хонадонларига ташриф буюриб, ҳамкасбларини хотирлашди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари хизмат вақтида вафот этган ҳамкасблари Одилжон Валиев хонадонида бўлишди.

Бу каби хайрли ишлар Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам амалга оширилди. Божхона постлари бошлиқлари божхона тизимда намунали хизмат олиб бориб нафақа чиққан, хизмат фаолияти вақтида халок бўлган божхона ходимларининг яқинларини йўқладилар. 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари божхона органларидаги хизмати давомида ўз бурчига содиқ қолиб, мардларча ҳалок бўлган божхоначилар Амангелди Кдиров ва Тимур Ордабаевларнинг хотираси ёд этилиб, марҳумларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

Байрам арафасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари эса Самарқанд шаҳридаги 77-сон мактабгача таълим муассасасида бўлишди.

Миллий кинология марказида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков иштирокида “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг