Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хотира абадий, жасорат мангу
105
Ўтганлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Зеро, ўзбек халқи ватан, эл-юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган марду-майдонларини ҳеч қачон унутмайди.
Хотира абадий, жасорат мангу

Айниқса, 9-май “Хотира ва қадрлаш” байрамида арафасида бу каби хайрли ишлар ўзгача бир шукуҳда бўлиб ўтади.

Ватани учун мардларча курашган асл қаҳрамонлар ҳолидан хабар олинади, ўтганлар хотираси ёд этилади.

Шу муносабат билан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўз хизмат вазифаларини ўташ вақтида мардларча ҳалок бўлган бир қатор божхона хизмати фидойилари хонадонларига ташриф буюрилди. Уларнинг яқинлари, оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, мард ўғлонларнинг кўрсатган жасоратлари, эзгу ишлари, ҳайрли амаллари ёд этилди.

Албатта, элим деб, юртим деб яшаган, унинг ҳимояси учун кўксини қалқон қилган мард, жасур ўғлонлар ёди ҳамиша қалбларимизда мангу сақланиб қолади.

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг