Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарихий хотирасиз келажак йўқ!
83
Дунёда байрамлар кўп, аммо инсон қадрини эъзозлайдиган шодиёнани ҳамма жойда учратавермаймиз. Минг шукурки, инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд юртда яшаяпмиз.
Тарихий хотирасиз келажак йўқ!

Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ!” мавзусидаги тадбир ҳам юқоридаги фикримизга амалий мисол бўлади, дейиш мумкин.

Байрам тадбирида Жиззах вилояти Нуронийлар жамғармаси, вилоят Маънавият ва Маърифат маркази Жиззах шаҳар бўлими вакиллари, божхона фахрийлари ва бошқарма ходимлари иштирок этишди.

Тарихни билмай, уни тикламай туриб, буюк келажакни қуриб бўлмайди. Айниқса, яқин ўтмишимизда Ватанимиз озодлигини бутун умр орзу қилган ва бу йўлда тинмай курашган, аммо бу кунларга етмаганлар ёди ҳамиша қалбимизда. Тадбирда сўз олганлар бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, ўтганлар хотирасига юксак эҳтиром кўрсатишди.

Қолаверса, тадбирда иштирок этган божхона фахрийларига бошқарма шахсий таркиби номидан байрам табриклари йўлланди.

Шундан сўнг, бошқарма раҳбарияти ва фахрийлар билан биргаликда Жиззах вилояти божхона бошқармасида самарали меҳнат қилиб, хизмат вақтида ҳалок бўлган А.Жиянбеков ва И.Собировларнинг хотирасини ёд этиш ва оила аъзолари холидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонига ташриф буюрилди. Хонадон эгаларини байрам билан қутлаб, эсдалик совғалар улашилди.

Озод ва обод юртимизда навқирон авлод ҳамиша эъзозда, эътиборда, ёши улуғлар эҳтиромда. Шундай азиз Ватанда яшамоқлик, унинг буюк келажаги йўлида меҳнат қилмоқлик эса беқиёс бахт.

8.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг