Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фоторепортаж: “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари байрамни қандай қаршилашмоқда?
243
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳам 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини юксак тарадуд билан қаршилашмоқда.
Фоторепортаж: “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари байрамни қандай қаршилашмоқда?

Дастлаб комплексда хизмат қилаётган фаол ёш божхоначилар Учтепа туманидаги 180-умумтаълим мактабида тарғибот тадбирини ўтказишди.

Ўқувчилар учун божхоначилар билан суҳбат қизиқарли кечди.

Сўнгра ўқувчилар кўксига шараф ленталари тақилди.

Бир гуруҳ божхона ходимлари эса тизимда узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан божхона фахрийларини йўқлаб боришди, байрам билан қизғин муборакбод этишди.

“Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона постида эса божхоначилар юртимизга учиб келган ва хорижга отланаётган йўловчиларга байрам кайфиятини улашиш учун ёшу кекса бўлсин, шараф ленталарини тақишди.

-

-
"Тошкент-АЭРО" ИБК Ахборот хизмати

9.05.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг